Қурилиш вазири Ботир Зокиров Жиззахда қулаган 6 қаватли уй масаласида маълумот бера туриб, «Тўғридан-тўғри коррупцион схема», — дея таъкидлади. У шунингдек, қулаган бинонинг орқасидаги объект ҳам омонат турганини, уни бузишга эса катта маблағ зарурлигини қайд этди. Жиззах вилояти ҳокими эса бинони бузиш харажатларини тадбиркорга тўлаттиришини айтган.
«Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалиги раҳбари Жиззахда қулаб тушган 6 қаватли уйнинг эгаси эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. «Қурилиш қилолмайман, деб кўчмас мулкни сотганман. Мен уни бегоналаштирдим, кейин умуман аралашмадим», — деди фермер.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг